Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Россиядаги конда содир бўлган ёнғин натижасида уч нафар ўзбекистонлик вафот этди

Россиядаги конда содир бўлган ёнғин натижасида уч нафар ўзбекистонлик вафот этди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги консуллик-ҳуқуқий департаменти расман ахборот берди.

Мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси ФВВнинг Свердлов вилоятидаги ваколатхонасига таяниб, 2019 йил 8 декабр куни эрталаб соат 6.45да Ямало-Ненецк автоном округи Тазов тумани Пякяхин конида содир бўлган ёнғин оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқаролари A.Е., Е.Д. ва A.С. вафот етгани ва ҳамюртимиз Т.A. куйиб шифохонага жойлаштирилганини маълум қилди.

Aйни пайтда тегишли органлар томонидан тергов тадбирлари ўтказилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олди ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш билан боғлик консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалалар билан шуғулланмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор етади ҳамда Россиянинг Урал федерал округи (Курган вилояти, Свердловск вилояти, Тюмен вилояти, Челябинск вилояти, Ханти-Мансийск автоном округи – Югра, Ямал-Ненецк автоном округи) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини еслатиб ўтади: +7 343 276 31 66, +7 343 272 31 33.

Киритилди: 11:01 09.12.2019. Ўқилди: 1871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!