"Кремл фуқаролардан Украинага қарши урушни ва “анъанавий рус қадриятлари” деб аталувчи ғояларни қўллаб-қувватлашни икки баравар куч билан талаб қила бошлади. Шунингдек, ҳар қандай бўйсунмаслик ҳолатларини жазолашни янада осонлаштирадиган янги репрессив қонунлар қабул қилди", — дея таъкидлади Human Rights Watch'нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Ҳью Уилямсон.
HRW ҳисоботига кўра, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “Мемориал” ташкилоти томонидан тузилган ҳозирги пайтда 804 кишини ўз ичига олган “Россия сиёсий маҳкумлари” рўйхати ҳали тобора кенгаймоқда. Шунингдек, Россия ҳукумати “хорижий агент” деб эълон қилинган шахслар ва тузилмаларни таъқиб қилиш бўйича чораларни кучайтирмоқда.