Россия қамоқхоналарида колония ходимлари жазо муддатини ўтаётган марказий осиёликларни, яъни тожикистонлар ва ўзбекистонликларни Украинага қарши урушда қатнашиш учун шартнома имзолашга мажбурлаяпти. Бу ҳақда “Nastoyaeye vremya” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, таҳририят билан тожикистонлик Жовид алоқага чиққан. У 32 ёшда бўлиб, Россия қамоқхонасида жазо ўтамоқда. Унга етти йил муддат берилган ва шунинг етти ойи қолган. Унинг сўзларига кўра, тожикистонлик ва ўзбекистонлик маҳбуслар оғир вазиятда. Улар урушга боришни истамаяпти, аммо ҳозирги шароитда колонияда бўлиш ҳам мумкин эмас.