Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россияда ўзбекистонлик ҳомиладор аёлни пичоқлашди

A A A
Россияда ўзбекистонлик ҳомиладор аёлни пичоқлашди

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ҳомиладор аёлни пичоқлашди. Бу ҳақда Piter.TV ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги манбаларига асосланиб хабар бермоқда.

Газетанинг ёзишича, 11 апрель куни полиция 26-сонли касалхонадан телефон орқали хабар олган. Уларга 40 ёшли ҳомиладор аёл (16-17 хафта) қорин деворининг пичоқ билан кесилган жароҳати, ингичка ичак яраси билан ётқизилганини айтишган. Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, номаълум шахс уйнинг кириш эшигида аёлни пичоқлаган.

Киритилди: 12:57 12.04.2021. Ўқилди: 5205 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!