Бугун 28 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Россияда туғилиш тарихдаги энг паст кўрсаткичга яқинлашди

Россияда туғилиш тарихдаги энг паст кўрсаткичга яқинлашди

Россиядаги туғилишлар сони 2000 йилдаги даражага яқинлашди. Ўшанда замонавий Россия тарихидаги энг паст кўрсаткичлардан бири қайд этилганди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Виктор Фисенко маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь ноябрь ойларида Россияда 1,124 миллион бола дунёга келган. Туғилиш бўйича салбий тенденция 2017 йилдан бери кузатилмоқда. Энг катта пасайиш Яҳудий мухтор вилояти, Қалмиғистон, Олтой республикаси, Камчатка ўлкаси ва Вологда вилоятида қайд этилган.

Бунда туғиш ёшидаги аёллар сонининг камайиши ва аҳолининг қариши билан боғлиқ вазият асосий сабаб ҳисобланади. 2027 йилдан кейин мамлакатда туғилиш кўрсаткичи ошиши кутилмоқда. “Росстат” маълумотларига кўра, 2020 йилда Россияда 1 435 800 нафарга яқин чақалоқ дунёга келган.

Киритилди: 11:20 31.01.2025. Ўқилди: 858 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!