Бу ҳақда РИА Новости Роскомнадзор баёнотига таяниб хабар бермоқда.
"Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар материалларига мувофиқ жиноятчиларга қарши курашиш мақсадида ушбу хорижий мессенжерларда қўнғироқларни қисман чеклаш чоралари кўрилаётганини маълум қиламиз. Уларнинг фунционаллигига бошқа ҳеч қандай чекловлар киритилмайди. Telegram ва WhatsApp хорижий мессенжерлари Россия фуқароларини алдаш ва пул ундириш, қўпорувчилик ва террорчилик фаолиятига жалб қилиш учун ишлатиладиган асосий овозли хизматларга айланди", дейилади Роскомнадзор баёнотида.
Telegram Роскомнадзорнинг мессенжердаги қўнғироқларни “қисман чеклаш” қарорига изоҳ берди. "Теlegram ўз платформасидан зарарли фойдаланишга, жумладан, саботаж, зўравонлик ва фирибгарликка чақириқларга қарши фаол курашмоқда", — деди Telegram вакили Реми Вон.