Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россияда SIM-карта IМEI-кодга боғланади

Россияда SIM-карта IМEI-кодга боғланади

Россияда мобил қурилма идентификация рақами (IMEI) маълумотлар базасининг ишлаш асосларини белгиловчи қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Ушбу ташаббус киберфирибгарликка қарши кураш бўйича иккинчи чора-тадбирлар пакети доирасида амалга оширилмоқда. Мамлакатга мобил қурилмаларни импорт қилишда ҳар бир қурилмага қурилмани аниқлаш имконини берувчи 15 хонали IMEI-код берилади. Бу рақамлар махсус маълумотлар базасига киритилади. Унинг ишлаш тартиби Россия ҳукумати томонидан белгиланади.

Шартнома тузишда мобил оператор ҳужжатда мижоз смартфонининг IMEI-кодини кўрсатиши шарт бўлади. Қайси SIМ-карта қайси қурилмада ишлатилгани ҳақидаги маълумотлар ягона маълумотлар базасига юборилади. Агар мобил қурилма идентификатори маълумотлар базасида бўлмаса ёки SIМ-карта бошқа қурилмага рўйхатдан ўтказилган бўлса, операторларга алоқа хизматларини кўрсатиш тақиқланади.

Натижада, SIM-карта фақат битта қурилмага боғланади.

Аввалроқ, Давлат Думасининг Давлат қурилиши ва қонунчилик қўмитаси SIМ-карталарни чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга телефоннинг IMEI-кодига боғламасдан сотиш учун жиноий жавобгарликни жорий этувчи ҳукумат қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилишни таклиф қилган эди.

Ушбу қонун лойиҳаси Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 28-бобини — "Компьютер ахбороти соҳасидаги жиноятлар"ни 274(6)-модда билан тўлдиради. Ушбу моддада чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан тузилган алоқа хизматларини кўрсатиш шартномасига фойдаланувчи ускунасининг идентификация маълумотларини (масалан, мобил телефоннинг IMEI-кодини) киритиш мажбуриятини бажармаганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. SIМ-карта шартномада кўрсатилган қурилмада ишлатилиши керак.

Киритилди: Бугун 13:00. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!