Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россияда сайлов участкаларига сиёҳи ўчадиган ручкалар келтирилган

Россияда сайлов участкаларига сиёҳи ўчадиган ручкалар келтирилган

Россияда сайлов участкаларига сиёҳи ўчадиган ручкалар келтиришган, деб хабар бермоқда “Сирена” ўз манбаларига таяниб.

Бундай ҳолат Ростов-Дон ва Курск вилоятларида қайд этилган. У ердаги сайлов участкаларида ручкалар билан қоғозга чизилгач, аланга билан қиздирилганида, сиёҳлар ғойиб бўлган.

“Бундай ручкалар билан тўлдирилган бюллетенларни сайлов комиссияси аъзолари участкалар ёпилгач, “тузатишлари” мумкин бўлади”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 15—17 март кунлари Россияда президент сайлови бўлиб ўтади. Сайлов участкалари 15 март куни 8:00 да очилади, мамлакатнинг айрим ҳудудлари участкалар ўз фаолиятини бошлаган.

Бюллетенга тўрт номзод киритилган. Булар амалдаги президент Владимир Путиндан ташқари, Давлат думаси спикери ўринбосари Владислав Даванков (“Новие люди” партияси вакили), ЛДПР етакчиси Леонид Слутций ва Давлат думасининг Узоқ Шарқ ва Арктикани ривожлантириш қўмитаси раиси Николай Харитонов (КПРФ вакили).

Киритилди: 17:00 16.03.2024. Ўқилди: 1942 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!