Россиялик мутахассислар саратонга қарши вакцинанинг уч йиллик тадқиқот циклини якунлади. Январ ойида фойдаланишга рухсатнома берилади, Федерал микро-биологик агентлик 2025 йилда ундан фойданаланшни бошлайди - деди Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология илмий маркази директори Александр Гинзбург.
Бироз олдин Гинзбург РИА Новостига саратонга қарши вакцина индивидуал бўлишини, яъни ҳар бир бемор учун алоҳида ишлаб чиқилишини маълум қилган эди. Вакцина сунъий интеллект ёрдамида яратилади, у дастлаб ўсимта параметрларини таҳлил қилади ва бўлажак дорининг “лойиҳасини” ишлаб чиқаради. Шундан сўнг мутахассислар бир ҳафта ичида индивидуал вакцина тайёрлайди.
25 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин Россиянинг онкологияга қарши вакциналари яратилиши улкан ютуқ бўлишини айтган эди.