Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Россияда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган яна бир гуруҳ болалар Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган яна бир гуруҳ болалар Ўзбекистонга қайтарилди

Хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

Бугун, 17 октябрь куни Ички ишлар ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари Тошкент шаҳар халқаро аэропортида яна 4 нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқаросини кутиб олишди.

Улар Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Москва шаҳри Бош бошқармасининг Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш маркази ходимлари томонидан «МДҲ иштирокчи давлатларининг вояга етмаганларни доимий яшаш жойига қайтариш масалаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битим» доирасида ватанига қайтарилган.

Жорий йилда жами 100 нафар юртимизнинг вояга етмаган фуқароси қайтарилиб, ота-оналари ёки яқин қариндошлари қарамоғига топширилди.

Хорижда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болаларни қайтариш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Киритилди: 14:34 18.10.2024. Ўқилди: 712 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!