Россияга мигрантларни мослаштириш марказлари керак эмас — бунинг ўрнига давлат ишчи кучи танқислигини бартараф этиш учун ишлаб чиқаришни роботлаштириш йўналишига сармоя киритиши лозим, деб таъкидлади Федерация Кенгаши Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раис ўринбосари Сергей Муратов.
"Мен шахсан саноатчи сифатида бугунги кунда маблағларни чет эллик фуқароларни мослаштириш учун алоҳида ҳудудлар яратишга эмас, балки автоматлаштириш ва роботлаштиришга йўналтирган бўлардим. Бу мамлакат ривожланишини таъминлаган бўларди," — деди у.
Сенатор мигрантларни мослаштириш дастурларининг самарадорлигига умуман шубҳа билдирганини қайд этди. Яқин вақт ичида Кемерово ва Челябинск вилоятлари, Татаристон, Ёқутистон ва Хабаровск ўлкасида келгиндиларга рус тили ва урф-одатларини ўргатиш бўйича синов марказлари очилади.