Бугун 17 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россияда минглаб машиналар чегарада қолиб кетди

Россияда минглаб машиналар чегарада қолиб кетди

Хитой, Қозоғистон ва Қирғизистон билан Россия чегараларида тўрт минггача автоюк машиналари импорт автомобиллари билан тиқилиб қолган.

Бу — параллел импортнинг асосий йўли, ва дилерлар айтишича, навбатлар камида ноябр охиригача давом этади.

Чегарада ҳатто «пуллик навбат» ҳам пайдо бўлган — ботлар навбатдаги ўринларни пулга сотмоқда.

Тирбандликнинг сабаби оддий: 1 декабрдан утиль йиғими оширилади. Янги ҳисоблаш двигател ҳажми ва қувватига боғланади.

Фақат 160 от кучигача бўлган машиналар арзон қолади, шунинг учун дилерлар қўлларидан келганича олдиндан машиналарни олиб киришга ҳаракат қилмоқда.

Киритилди: Бугун 13:14. Ўқилди: 1005 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!