Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россияда мигрантнинг рақамли профили шакллана бошланади

Россияда мигрантнинг рақамли профили шакллана бошланади

2025 йил 30 июндан бошлаб Россияга кириб келаётган мигрантларнинг шахсий ва биометрик маълумотлари билан рақамли профиль уларнинг ҳолатини назорат қилишни осонлаштириш учун шакллантирила бошлайди.

Бу ҳақда Россия ҳукуматининг тегишли қарорида айтилади.

Шу тариқа, 30 июндан бошлаб Россияга исталган назорат-ўтказиш пункти орқали кирувчи чет эл фуқаролари бармоқ излари ва фотосуратларини тақдим этишлари керак бўлади. Ушбу маълумотлар рақамли профилнинг асосини ҳам ташкил қилади. Рақамли ривожланиш вазирлиги хабар қилганидек, хорижликлар ўзлари хоҳласалар, RuID иловасида рақамли профиль яратишлари мумкин бўлади. Бу тажриба доирасида ишлаб чиқиладиган хорижликлар учун давлат хизматларининг аналогидир. Унда Россияга ташриф ҳақида хабар бериш ва мамлакатда хизматларни олиш мумкин, масалан, тиббий суғурта учун ариза бериш ёки Ички ишлар вазирлигида рўйхатдан ўтиш мумкин.

Ўзгартиришлар Беларусия фуқароларига, олти ёшга тўлмаган болаларга, дипломатлар ва хорижий давлатларнинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларига, шунингдек уларнинг оила аъзоларига, халқаро ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналарида аккредитациядан ўтган ходимларига тааллуқли эмас.

Киритилди: 10:45 04.01.2025. Ўқилди: 914 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!