Россия Давлат думаси мигрантлар фарзандларини мониторинг қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқади.
Шу ҳафта депутатлар мактаблар Ички ишлар вазирлигига мигрант болалар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши шарт бўлган қонунни муҳокама қила бошлайди.
Рўйхатга қуйидагилар киради: шахсий маълумотлар, тил тестлари, рўйхатга олиш ва ўқишдан четлаштириш фактлари, шунингдек, ота-оналарнинг ҳокимиятга мурожаатлари. Ички ишлар вазирлиги, ўз навбатида, мактабларни болаларни рўйхатга олиш тўғрисида хабардор қилади.
Давлат Думаси раиси Вячеслав Володиннинг таъкидлашича , ушбу механизм Россияга боланинг қонунийлиги ва унинг ота-онасининг Россия Федерацияси ҳудудида бўлиши тўғрисида тезкор маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш имконини беради.