Россияда мигрантларни болаларининг 81 фоизига рус тили бўйича тест топширишга рухсат берилмади. Бу ҳақда Медуза хабар берди.
Россия расмийлари мигрантларнинг болалари учун рус тили бўйича тестда иштирок этиш учун топширилган аризаларнинг аксариятини қабул қилишдан бош тортди, деб хабар берди Роспотребнадзор.
Маълумотларга кўра, апрелдан бошлаб тест синовларига жами 1762 та ариза топширилган. Расмийлар уларнинг 81 фоизини қабул қилишдан бош тортган. Кўпинча аризаларни рад этиш сабаблари сифатида ҳужжатларнинг тўлиқ эмаслиги, мактабларда бўш жойларнинг йўқлиги ёки ҳужжатлардаги нотўғри маълумотлар киритилиши кўрсатилган.
Қайд этилишича, тестга жами 335 киши қўйилган. Ҳозирча 44 киши тестда иштирок этган, улардан 27 нафари топшириқлардан муваффақиятли ўтган, қолганлари эса муваффақияциз тугатган. Тестлар Россиянинг 10 та ҳудудида ўтказилган.