Мигрантлар учун рус тилини билиш бўйича оғзаки синов 2026 йилдан бошланиши мумкин. Бу ҳақида Рособрнадзор раҳбари Музаев РИА Новостига маълум қилди.
“Ишчи гуруҳ тузилган, фаол иш олиб борилмоқда. Комиссия фаолиятини муҳокама қилиш ва оғзаки синовни жорий этиш бўйича қарор келгуси йил бошиданоқ қабул қилиниши мумкин”, — деди Музаев.
Унинг сўзларига кўра, Россияда тил имтиҳонларини оғзаки шаклда ўтказиш технологияси мавжуд. Бу жараённи тез ва самарали ташкил этиш учун мутахассисларни жалб қилиш ва баҳолаш тизими бўйича иш олиб борилмоқда.