Россия Давлат Думаси депутати Луговой мигрантлар учун банк ҳисоблари сонини чеклашга чақирди. Таклифга кўра, мигрантлар учун “бир киши — битта банк — битта ҳисоб” тамойили жорий этилиши мумкин. Шунингдек, банк ҳисобини очиш фақат халқаро паспорт асосида амалга оширилиши назарда тутилмоқда.