Бугун 6 июнь, 2020 йил, шанба

O'ZB

Россияда коронавируснинг иккинчи тўлқини қачон кузатилади? Путин жавоб берди

Россияда коронавируснинг иккинчи тўлқини қачон кузатилади? Путин жавоб берди

Россияда коронавируснинг янги тўлқини октябрдан ноябргача кузатилиши мумкин. Давлат раҳбари санитария-эпидемиология ҳолати бўйича йиғилиш пайтида шу ҳақда гапирди.

Путин Соғлиқни сақлаш вазирлигини россиялик ва хорижий мутахассислар кузда инфекциянинг янги тўлқини ҳақида огоҳлантираётгани тўғрисида олдиндан ўйлаб кўришга чақирди.

Аввалроқ ўша йиғилишда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова Россия коронавируснинг чўққисига етиб келганини маълум қилган эди. Путин, ўз навбатида, Москва ва минтақаларда янги инфекциялар камроқ тарқалганлигини айтди. Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда охирги етти кун ичида коронавирус инфекциясига чалиниш илк бор 10 000 кам кам кўрсаткични ташкил қилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда 85 минтақада жами 326,448 та коронавирус ҳолати аниқланган. 3249 та ўлим қайд этилди, 99 825 киши тузалди.

Киритилди: 19:41 22.05.2020. Ўқилди: 2145 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!