Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россияда коронавирусдан 1451 нафар бемор вафот этди

A A A
Россияда коронавирусдан 1451 нафар бемор вафот этди

Россияда сўнгги бир сутка ичида 10 102 кишида коронавирус аниқланиб, касалланганларнинг умумий сони 155 370 нафарга етди, деб хабар бермоқда Касалликка қарши кураш бўйича тезкор штаб.

Унга кўра, сўнгги суткада мамлакат бўйлаб 1 770 нафар бермор тузалган, 95 киши вафот этган. Коронавирусга чалинганларнинг қарийб ярмида касаллик белгилари кузатилмагани таъкидланган.

Москвада 52 киши, Москва вилоятида эса 16 киши касалликдан вафот этган. Пойтахт касалланганлар сони бўйича ҳам биринчи ўринда турибди.

Умумий ҳисобда Россияда 1 451 киши вафот этган, 19 865 нафари соғайган. Мамлакатда қаторасига 3 кундан бери ҳар суткада 10 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланмоқда. 3 май куни 10 633 та ҳолат аниқланганди, 4 май куни эса яна 10 581 кишида коронавирус қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, бутун дунё бўйлаб эса коронавирусга чалинганлар сони 3,5 миллион нафардан ошиб кетди.

Киритилди: 20:55 05.05.2020. Ўқилди: 3584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар