Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россияда ҳарбий рўйхатдан бўйин товлаганлар фуқароликдан маҳрум этилиши мумкин

A A A
Россияда ҳарбий рўйхатдан бўйин товлаганлар фуқароликдан маҳрум этилиши мумкин

Россия Давлат Думасига янги қонун лойиҳаси тақдим этилди.

Унга кўра, “Военкомат”га чақирувга бормасдан бўйин товлаган шахслар ҳақида 5 кун ичида Ички ишлар вазирлигига хабар берилади. Шундан сўнг, ИИВ фуқароликни бекор қилиш масаласини кўриб чиқади.

Агар фуқаро 30 кун ичида ихтиёрий равишда ҳарбий рўйхатдан ўтиш идорасига мурожаат қилса — фуқаролиги сақлаб қолинади.

Қонун лойиҳаси ҳали тасдиқланмаган, аммо қабул қилиниши мумкин бўлган янги чора сифатида муҳокама қилинмоқда.

Киритилди: 20:47 17.07.2025. Ўқилди: 1355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!