Бугун 4 июнь, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Россияда COVID-19 вакцинаси одамларда синовдан ўтказилди

Россияда COVID-19 вакцинаси одамларда синовдан ўтказилди

Россия Федерациясининг Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқотлар маркази мутахассислари янги COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши вакцинасини синаб кўрди ва тажриба муваффақиятли ўтди.  

Олимларнинг маълум қилишича, тажрибада уни ишлаб чиққан, клиник тадқиқотларгача ишларни ташкил этган инсонлар, технологлар иштирок этишган ва уларда иммунитет сақланиб қолган, ҳеч қандай салбий таъсирлар аниқланмаган. Марказ директорининг сўзларига кўра, вакцина синаб кўрилгандан сўнг, барча ихтирочилар “тирик, соғлом ва бахтли”.

Ҳозирда вакцина клиник синовгача даврнинг якуний босқичида ва приматларда қўшимча текширилмоқда. Текширишлар натижаси олинганидан сўнг клиник тадқиқот учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсати талаб этилади ва шундан кейин кўнгиллиларда синов бошланади.  

Вакцинанинг клиник синовларини ёз охиригача якунлаш режалаштирилмоқда.

Киритилди: 09:43 23.05.2020. Ўқилди: 2829 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!