Россияда бир ҳафта ичида томлардан қор ва муз тушиши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ТАСС агентлигига маълум қилди.
"Ўтган ҳафта 32 та минтақада содир бўлган бир қатор хавфли ва ноқулай об-ҳаво ҳодисалари таъсирида вазият мураккаблашди. 25 та минтақада томлардан қор ва муз тушиши билан боғлиқ 60 дан ортиқ ҳодиса содир бўлди. Йигирма тўрт киши жароҳат олди, улардан тўққиз нафари вафот этди", деди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.