Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат реестрида умуртқа мушаклар атрофиясини даволаш учун препаратнинг русча аналогини рўйхатдан ўтказди.
Маҳаллий препаратнинг савдо номи Лантесенс бўлиб, у Generium компанияси томонидан ишлаб чиқарилади. Бунгача Россияда учта дори рўйхатга олинган — Спинраза, Рисдиплам ва Золгенсма.