Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россияда «анъанавий қадриятлар» учун чет эл дарсликларини тақиқлашни таклиф қилишди

Россияда «анъанавий қадриятлар» учун чет эл дарсликларини тақиқлашни таклиф қилишди

Университет талабалари Россияда ишлаб чиқилган «анъанавий қадриятлар»га мос дарсликлардан фойдаланишлари керак, деди Санкт-Петербург давлат университети ректори Николай Кропачев Россия ректорлар иттифоқи қурултойида.

РБК хабар беришича, бу таклиф конгрессда иштирок этган 60 та университет ректорларининг позициясини акс эттиради. Кропачевнинг сўзларига кўра, уни бошқа нарсалар қатори тилшунослик ўқитувчилари ҳам қўллаб-қувватлайди. Муҳокама натижасида қурултой иштирокчилари ҳозир амалдаги дарсликлар «анъанавий қадриятлар»ни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш борасидаги давлат сиёсати тўғрисидаги Президент қарорига мос келмайди деган хулосага келишди.

Киритилди: 14:42 08.07.2024. Ўқилди: 1083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!