Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россияда Афғонистондан келган курсантнинг жасади топилди. Қотил аёл бўлиши мумкин

A A A
Россияда Афғонистондан келган курсантнинг жасади топилди. Қотил аёл бўлиши мумкин

Россиянинг Лукьянов номидаги Ички ишлар вазирлиги институти ётоқхонасида курсантнинг жасади топилди. Унинг жасадида зўравонлик аломатлари бор эди. Бу ҳақда 7 июнь, душанба куни Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

"Марҳум малака ошириш курси талабаси бўлган. У Россияга Афғонистондан келган ва иккинчи курсда бўлган", дея аниқлик киритади Mash телеграм канали. Курсант 26 ёшда эди.

Полиция ходимлари 25 ёшли гумонланувчини ҳибсга олишди. У марҳум билан ўқиган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёшлар ўртасида шахсий муносабатлар асосида зиддият юзага келган. Аёл курсантга пичоқ билан жароҳат етказгани, натижада курсант ўлгани айтилмоқда.

Энди гумондорнинг айби тасдиқланса, у таълим муассасасидан ҳайдалади, раҳбарлари қатъий интизомий жавобгарликка тортилади. Жиноий иш қўзғатилган.

Киритилди: 21:21 07.06.2021. Ўқилди: 3467 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!