Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Россияда 25 яшар ўзбекистонлик йигит ногирон қизни зўрлади

Россияда 25 яшар ўзбекистонлик йигит ногирон қизни зўрлади

Санкт-Петербургда такси чақирган ногирон қиз зўрланган. Бу ҳақда «Фонтанка» хабар тарқатди.

Маълумотга кўра, 28 ёшли ногиронлар аравачасига михланган қиз 10 ноябрь куни полицияга мурожаат қилган. Унинг айтишича, кечқурун соат 1 да Горелово посёлкасидаги уйига такси чақирган, такси келгач эса кетмасликка қарор қилган. 

«Фонтанка»нинг ёзишича, ҳайдовчи бунинг сабабини тушунтиришни талаб қилган, қизни машинага ўтқазиб, аравачани багажга ташлаган. Айни шу пайтда киракашнинг қизни зўрлаб, 900 рублини тортиб олгани, кейин эса чақирувни бекор қилгани учун 5000 рубл талаб қилгани айтилмоқда. Йигит қизни квартирасига кузатиб қўйган, уйдан керакли суммани олган ва кетган.

Кечқурун полиция такси ҳайдовчисини Авангард кўчасида қўлга олди.  У 25 яшар Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди. Унга қарши Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 162-моддаси ("Талончилик") ва 132-моддаси ("Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари") бўйича иш қўзғатилди.

Киритилди: 17:49 11.11.2019. Ўқилди: 6591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!