Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россияда 16 нафар ўқувчи паловдан заҳарланди

Россияда 16 нафар ўқувчи паловдан заҳарланди

Россиянинг Киров вилоятида болалар мактаб ошхонасидаги тушликдан кейин шифохонага ётқизилган, деб хабар бермоқда Baza телеграм-канали.

Ҳодиса Калинино қишлоғида содир бўлгани айтилмоқда. Маълум бўлишича, ўқувчилар 28 ноябр, сешанба куни тушликка палов ейишган, кейин эса уларнинг саломатлиги ёмонлашган.

Қайд этилишича, 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган 16 нафар ўқувчи шифохонага ётқизилган, бироқ беморлар сони ошиб бормоқда. Заҳарланиш воқеаси терговчилар ҳамда «Роспотребнадзор» вакиллари томонидан ўрганилмоқда.

Дастлабки тахминга кўра, ошпазлар палов тайёрлаш технологиясига амал қилишмаган ва бу заҳарланишга олиб келган. Текширув ишлари охиригача мактаб ошхонаси ёпилган, ўқиш онлайн шаклга ўтказилган.

Киритилди: 13:45 29.11.2023. Ўқилди: 2274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!