Бугун 8 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россия зарбаларидан сўнг Киевда электр таъминоти узилиб қолди

Россия зарбаларидан сўнг Киевда электр таъминоти узилиб қолди

Украина пойтахти Киевнинг бир қанча туманларида электр таъминоти узилиб қолган.

Бу ҳақда "РБК-Украина" нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Россия Украина пойтахтига бир нечта баллистик ракета ва дронларни учирди. Шаҳар мэри Виталий Кличко аввалроқ узилишлар эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган эди.

"Пойтахтда электр ва сув таъминотида узилишлар бўлиши мумкин. Барча хизматлар ишламоқда, вазиятни кузатмоқда ва жавоб беришга тайёр", — деб ёзади у.

Кейинроқ мэрнинг аниқлик киритишича, Киевда қўшма зарбалар натижасида беш киши жароҳатланган. "Ҳозирда пойтахтда беш нафар ярадор бор. Бир аёл касалхонага ётқизилган, қолганларнинг барчасига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган", деб ёзди Кличко.

Киритилди: 10:00 10.10.2025. Ўқилди: 1237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!