Бугун 15 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия Запорожье вилоятидаги Яблоково қишлоғини назоратга олганини маълум қилди

Россия Запорожье вилоятидаги Яблоково қишлоғини назоратга олганини маълум қилди

Россия Мудофаа вазирлиги Украина Запорожье вилоятидаги Яблоково қишлоғи Россия назоратига ўтганини эълон қилди. Матбуот-релизда айтилишига кўра, қишлоқ “Восток” ҳарбий гуруҳи бўлинмаси томонидан фаол ҳаракатлар натижасида назоратга олинган.

Россия Мудофаа вазирлиги хабар беришича, Қуролли Кучлар гуруҳларининг авиация, зарба берувчи дронлар, ракета ва артиллерия воситалари Украина ҳарбий инфратузилмаси объектларига зарба етказган. Шу билан бирга, Украина Бош разведка бошқармаси ҳамда 152 туманда жойлашган Украина қўролли кучлари ва хорижий ёлланма аскарларнинг вақтинча пунктларига ҳам таъсир кўрсатилган.

Вазирлик, шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тўрта бошқариладиган ҳаво бомбаси ва 247 та дрон урилганини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, Украина одатда Россия томонидан берилаётган маълумотларни тасдиқламайди.

Киритилди: Бугун 15:54. Ўқилди: 534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!