Унинг сўзларига кўра, бундай таҳдид мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш ва иттифоқчиларнинг янада жипслашувини талаб қилади.
"Россия Украинага нисбатан узоқ вақтдан буён давом этаётган тажовуз оқибатида заифлашган бўлса-да, барибир олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада қолмоқда, бу эса ҳатто Европанинг энг ҳимояланган давлатларида ҳам хавотир уйғотмоқда", — дея таъкидлади бош котиб.
Рютте, шунингдек, Украинани қўллаб-қувватлаш NATO умумий хавфсизлигининг муҳим таркибий қисми бўлиб қолаётганини қўшимча қилди.