Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия делегациясининг январь ойидаги Сурияга ташрифининг ижобий натижаларини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, Дамашқнинг янги раҳбарияти мамлакатлар ўртасида тарихан шаклланган стратегик муносабатларни сақлаб қолиш муҳимлигини тасдиқлайди.
«Ҳозир улар учун асосий масалалардан бири Ливия стсенарийси такрорланишига йўл қўймаслик аниқ, чунки НАТО агрессияси натижасида мамлакат ўз давлатлигини йўқотиб, бўлинган ва ўзини тиклай олмай қолган», - дея таъкидлади Лавров.
28 январь куни Россия Федерацияси Президентининг махсус вакили Михаил Богданов бошчилигидаги идоралараро делегация Сурияга ташриф буюрди. Шундан сўнг, 12 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ва Сурия ўтиш даври ҳукумати раҳбари Аҳмад ал-Шара ўртасида биринчи телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ва аввал тузилган шартномаларни қайта кўриб чиқиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Bloomberg агентлигининг ёзишича, Москва Суриянинг янги ҳукумати билан мамлакатда ҳарбий хизматчилар ва техниканинг бир қисмини сақлаб қолиш имконини берувчи келишув тузишга яқин турибди. Бу Асад режими қулагандан кейин Россия раҳбарияти учун асосий ютуқ бўлиши мумкин.