Россия армияси Донетцк вилоятидаги Горнякнинг шимолий қисмини (Кураховодан шимоли-шарқда) эгаллаб олди. Бу ҳақда украиналик ҳарбий мухбир Богдан Мирошников маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, руслар тўғридан-тўғри Горняк ичида ҳаракат қилиб, бутун Шимолий қисмини эгаллаб олмоқда. Жанглар ҳозир марказда, шаҳар майдонининг қарийб 40 фоизи УҚК назорати остида қолмоқда, дея қўшимча қилади Мирошников.
Мирошников, шунингдек, бир кун олдин руслар томонидан ҳужумга учраган Зорянийнинг ҳақиқатан йўқотилганини тасдиқлади. Унинг фикрига кўра, энди Кураховкада (Горняк жанубидаги аҳоли пункти) вазият ниҳоятда оғир бўлади.