Украина Қуролли кучлари Россия Федерациясининг Курск вилояти ҳудудида буфер зонани яратишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
"Руслар режалаштирган Украина ҳудудидаги буфер зона ўрнига биз чегарамизда, Россия ҳудудида буфер зона яратдик", — деб ёзади Украина раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Украина Қуролли кучлари босиб олинган ҳудудларда ўз позицияларини сақлаб қолишда давом этмоқда.