Россия Москванинг шимоли-ғарбида жойлашган ҳудудда Ярс қитъалараро баллистик ракеталари билан жиҳозланган бўлинманинг жанговар тайёргарлигини текширмоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди. Қайд этилишича, синовда Твер вилоятидаги бўлинма Ярс ракеталарини 100 км масофага яширин ҳолда ҳаракатлантириш, уларни ҳаво ҳужумлари ва душман саботаж гуруҳларидан ҳимоя қилиш бўйича машқ қилади.
Маълумотларга кўра, Ярс ракетаси силосларда жойлаштирилиши ёки мобил ташувчиларга ўрнатилиши мумкин. У 11 000 километргача масофани босиб ўтишга қодир бўлиб, кўп ядроли жанговар каллакларни етказиб бериш имкониятига эга.