Россия кучлари Украинанинг иккинчи йирик шаҳри Харьковга дронлар ва ракеталар ёрдамида ҳужум қилиб, кўп қаватли уйлар, мактаб ва болалар боғчасига зарар етказди.
Бу ҳақда Харьков мэри Игорь маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, зарбалар натижасида камида икки киши жароҳат олган.
Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган фотосуратларда Россия чегарасидан атиги 30 километр узоқликда жойлашган ва тез-тез нишонга олинадиган шаҳар зулматга чўмганлиги кўрсатилган.