IV Россия-Ўзбекистон таълим форуми доирасида икки давлат университетлари орасида ҳамкорлик тўғрисида шартномалар имзолади. Хусусан:
🔸Узоқ Шарқ федерал университети ва Бухоро давлат университети;
🔸Россия Таълим Академияси, Тошкент Давлат Педагогика Университети ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти;
🔸 Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети ва Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.
Томонлар, шунингдек, қўшма илғор муҳандислик мактабларини ташкил этиш, Россия ОТМлари филиалларини ривожлантириш ва илмий-таълим соҳасидаги бошқа ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.