Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги босқичи ўт очишни тўхтатишга бағишланади

Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги босқичи ўт очишни тўхтатишга бағишланади

Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги раунди ҳар икки томоннинг ўт очишни тўхтатиш механизмини тушунишга қаратилади.

Бу тахминни Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари, ЛДПР етакчиси Леонид Слуцкий айтди.

"Кейинги раунд, мен тахмин қилишга журъат этаман, айниқса, икки томоннинг ўт очишни тўхтатиш механизмини тушунишга бағишланади. Вазият ёки жараён умумий махражга келадими ёки йўқлигини тахмин қилмаймиз. Лекин менимча, бунинг эҳтимоли анча жиддий", - деди у.

Аввалроқ Истанбулда Россия-Украина музокаралари бўлиб ўтганди. Учрашув якунлари бўйича Москва ва Киев “1000 га 1000” формуласи бўйича маҳбусларни алмашиш, келажакда юзага келиши мумкин бўлган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги тасаввурларини тақдим этиш, уни батафсил баён қилиш ва музокара жараёнини давом эттиришга келишиб олди. Россия делегацияси раҳбари, президент ёрдамчиси Владимир Мединскийнинг айтишича, Россия томони учрашув натижаларидан мамнун. Шунингдек, у Украина давлатлар раҳбарлари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишни сўрагани ва Россия бу илтимосни инобатга олгани ҳақида хабар берди.

Киритилди: Бугун 00:32. Ўқилди: 505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!