Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россия ва Украина БАА воситачилигидан ҳарбий асирлар алмашинувини амалга оширди

Россия ва Украина БАА воситачилигидан ҳарбий асирлар алмашинувини амалга оширди

Россия ва Украина ҳарбий асирлар алмашинувини амалга оширди.

Бу ҳақда биринчи бўлиб Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди. Вазирлик баёнотига кўра, 246 нафар украиналик ҳарбий асир 246 нафар россиялик эвазига қайтарилган ва қўшимча равишда "эзгу ният белгиси" сифатида шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож 15 нафар ярадор россиялик ҳарбий хизматчи эвазига 31 нафар ярадор украиналик топширилган.

Украина президенти Владимир Зеленский Россия асирлигидан умумий ҳисобда 277 киши қайтарилганини эълон қилди. Бироқ у Россияга топширилган асирлар сонига аниқлик киритмади.

Томонларнинг баёнотларига кўра, алмашинув аввалги ҳолатларда бўлгани каби Бирлашган Араб Амирликлари воситачилигида ташкил этилган.

Россия Мудофаа вазирлиги қайтарилган асирлар ҳозирда Беларус ҳудудида эканлигини маълум қилди.

Киритилди: 09:00 20.04.2025. Ўқилди: 648 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!