Бугун 25 февраль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россия ва Озарбайжонга санкциялар тўсқинлик қилмади. Икки томонлама тўловларда миллий валюталар улуши 54 фоизга етди

Россия ва Озарбайжонга санкциялар тўсқинлик қилмади. Икки томонлама тўловларда миллий валюталар улуши 54 фоизга етди

Россиянинг Бокудаги элчиси Михаил Eвдокимовнинг «Известия» нашрига айтишича, Россияга қарши санкциялар остида Озарбайжон билан муносабатлар янада мустаҳкамланган, икки томонлама тўловларда миллий валюталар улуши 54 фоизга етган.

2023 йилда савдо айланмаси 4,4 миллиард долларни ташкил этди. Мамлакатлар темир йўл инфратузилмаси соҳасида «Шимол-Жануб» ва «Шимол-Ғарбий» йўлаклари бўйлаб юк ташиш ҳажмини сезиларли даражада ошириш учун кўплаб қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Eвдокимов, шунингдек, Озарбайжон яқин келажакда Арманистон билан тинчлик шартномасини имзолашга қарор қилганини ва ҳаммаси арман томонига боғлиқлигини таъкидлади.

Киритилди: 15:56 12.02.2024. Ўқилди: 706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!