Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Россия ва ЕОИИ ҳеч нарсани ёпмаяпти, иқтисодиёт тамойилларини бузмаяпти - Владимир Путин

Россия ва ЕОИИ ҳеч нарсани ёпмаяпти, иқтисодиёт тамойилларини бузмаяпти - Владимир Путин

"Биз (РФ, ЕОИИ) айрим бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ, ҳеч нарсани ёпмаяпмиз. Биз бозор иқтисодиёти тамойилларини бузмаяпмиз, бир-биримизга ҳеч қандай чекловлар қўймаяпмиз. Аксинча, биз капитал, товарлар, ишчи кучининг эркин ҳаракатланиши, ҳамма нарсани қилаяпмиз, бу биз учун ҳам, ЕврАзЭСдаги ҳамкорларимиз учун муҳим, амалий аҳамиятга эга”, — деди Путин журналистларга.

Унинг таъкидлашича, ЕОИИда барқарор вазият кузатилмоқда ва ишсизлик даражаси кўплаб давлатлардагидан паст.

“Бундай натижа иқтисодиётимиз, шу жумладан, Россия иқтисодиётининг фундаментал асослари ҳамда да ҳам, умуман ЕврАзЭСда ҳам иқтисодиётни барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижасидир”, — деб қўшимча қилди Россия лидери.

Киритилди: 20:56 09.12.2022. Ўқилди: 2522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!