Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия ва Арманистон ўртасидаги муносабатлар мураккаб босқичга етиб келдими?

Россия  ва Арманистон ўртасидаги муносабатлар мураккаб босқичга етиб келдими?

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва ва Ереван ўртасидаги муносабатларни "ҳозирги босқичда мураккаб" деб баҳолади. Лавров бу ҳақда бугун Москвада ўтказилган матбуот анжуманида баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, "Арманистоннинг АҚШ билан стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолаш тўғрисидаги қарори суверен бўлиб, Москва Ереванга ким билан ҳамкорлик қилишни айтмайди."

Шу билан бирга, Лавров Ереванга "мазкур масалада барча тарафдорлар ва қаршиларни тарозига солишга" чақирди.

"Арманистон ҳукумати исталган халқаро иттифоққа қўшилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Аммо у барча ижобий ва салбий жиҳатларни тарозига солиб, оқибатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак," - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, Арманистон бир вақтнинг ўзида ҳам Европа Иттифоқига, ҳам ЕОИИга аъзо бўла олмайди.

Лавров, шунингдек, Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Россияга таклиф қилингани, унинг ташрифи яқин кунларда амалга оширилиши мумкинлигини маълум қилди: "Арарат Мирзоян Россия Федерациясига таклиф қилинди. У таклифни қабул қилди, биз уни кутяпмиз. Умид қиламанки, тез орада ташриф бўлади".

Киритилди: 20:12 14.01.2025. Ўқилди: 725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!