Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия ва АҚШ Қора денгиз портларига киришни муҳокама қилди

Россия ва АҚШ Қора денгиз портларига киришни муҳокама қилди

Украина бўйича алоқалар доирасида, жумладан, Запорожье атом электр станцияси ва Қора денгиздаги портларга чиқиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Стивен Виткофф маълум қилди.

"Ҳаммамизга маълумки, руслар нишонга олган ҳудудлар бор. У ерда Украинага жуда кўп электр энергияси етказиб берадиган ядровий реактор бор. Буни тартибга солиш керак. Портларга кириш. Потенциал Қора денгиз шартномаси. Ўт очишни тўхтатишни амалга ошириш учун жуда кўп элементлар мавжуд" - деди Виткофф.

Виткоффнинг таъкидлашича, у баъзан Украина можароси ва Ғазо секторидаги вазиятни таққослаб, Ғазо "чекланган, белгиланган макон" эканлигини таъкидлади.

- Демак, Украинадаги инқироз анча қийин вазият, аммо ҳеч ким таслим бўлмаяпти. Барча манфаатдор томонлар, шу жумладан европаликлар ҳам келишувни муваффақиятли ҳал этиш учун зарур бўлган барча ишни қилишга интилади, деди у.

Киритилди: 01:28 17.03.2025. Ўқилди: 716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!