Владимир Путин Бишкекдаги ШҲТ саммитидан сўнг журналистлар олдида чиқиш қилди ва АҚШ МРБ (Марказий разведка бошқармаси) директори Жон Рэтклиффнинг Москвага ташрифи ҳамда Украина бўйича музокаралар жараёни ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Махсус хизматлар вакиллари ўртасидаги алоқалар доимо амалга оширилади. Яқиндагина биз Америка томонига бизнинг озодликдан маҳрум этиш муассасамизда сақланаётган АҚШ фуқаросини топширдик. Алоқалар ҳар доим мавжуд бўлиб келган, ҳатто “совуқ уруш” даврининг энг мураккаб дамларида ҳам. Ҳозир эса улар айниқса фаол амалга оширилмоқда.
Украина бўйича музокаралар иштирокчиларини кенгайтиришга келсак, биз музокаралар аниқ мазмунга эга бўлиши тарафдоримиз. Агар кимдир жараёнга аниқ ҳисса қўшаётган бўлса ёки қўша олса, биз буни фақат қўллаб-қувватлаймиз. Фақат битта нарсани, яъни ҳаммаси маъносиз тарзда айланиб юраверишини хоҳламасдик. Аммо агар кимдир бугунги кунда маълум даражада музлатиб қўйилган ушбу музокаралар жараёнига қандайдир ижобий ўзгариш кирита олса, биз бунга қарши эмасмиз", — деди Путин.
Киритилди: 12:15 02.09.2026.
Ўқилди: 922 марта.
Фикрлар сони: 0 та.