Россия Федерацияси ва АҚШ эксперт гуруҳлари Ар-Риёддаги маслаҳатлашувлар якунлари бўйича ҳеч қандай ҳужжат имзолашни режалаштирмаяпти.
Бу ҳақда ТАСС агентлигига Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Йўқ. Ҳеч қандай ҳужжат имзоланиши режалаштирилмаган", - деб жавоб берди у тегишли саволга.