Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия Ўзбекистонни ЕОИИ аъзоси бўлишга чақирмоқда

A A A
Россия Ўзбекистонни ЕОИИ аъзоси бўлишга чақирмоқда

Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо шеригига айланиб, Хитойни сиқиб чиқармоқда. 2022 йилнинг январь-октябрь ойлари оралиғида икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ўсиши 30 фоизни ташкил этди ва 2021 йилда бўлгани каби деярли етти миллиард долларга етди.

"Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин маълум қилди", деб ёзади Podrobno. Россия бош вазири Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши имкониятларни сезиларли даражада кенгайтириши ва барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришни рағбатлантиришини қўшимча қилди.

Ҳозирда Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомига эга бўлди, бироқ Мишустин бу билан тўхтаб қолмасликка ва ушбу иқтисодий маконнинг барча афзалликларидан фойдаланиш учун тўлақонли аъзоликка интилишга чақирди.

Киритилди: 19:30 04.12.2022. Ўқилди: 7562 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!