Россиянинг Қабардин-Болқор республикаси делегацияси Ўзбекистонга ишчи ташриф билан келди. Сафар доирасида меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б. Исломов, “Ўзқурилишматериаллари” АЖ бошқаруви раиси Б. Зарипов, бошқа расмийлар билан учрашди.
Бу ҳақда Қабардин-Болқор Республикаси саноат ва савдо вазирлиги томонилан хабар берилди.
Учрашувларда саноат корхоналари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
Хусусан, “Терекалмаз” АЖ вакиллари Ўзбекистонга бурғилаш қуриламалари етказиб беришда ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича узоқ муддатли битим имзолади.