Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия–Ўзбекистон: муҳандислик соҳасида янги ҳамкорлик бошланди

Россия–Ўзбекистон: муҳандислик соҳасида янги ҳамкорлик бошланди

«Ўзметкомбинат» АЖ ва Россиянинг Перм миллий тадқиқот политехника университети (PNIPU) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат таълим, илмий тадқиқот ва инновациялар соҳасида узоқ муддатли шерикликни ривожлантиришни мақсад қилади.

Дастур доирасида 500 та махсус грант ажратилиб, корхона ходимлари масофавий тарзда бакалавриат, магистратура ва докторантурада ўқиш имконига эга бўлади. Аъло ўқиганларга PNIPU томонидан стипендия берилиши белгиланган.

Тадбирдан кейин делегация корхонанинг технология жараёнлари ва муҳандислик маркази билан танишди. Томонлар кадрлар тайёрлаш ва қўшма инновацион лойиҳалар бўйича истиқболларни муҳокама қилди.

Киритилди: 21:40 20.11.2025. Ўқилди: 299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!