Бугун 24 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Россия ушбу даҳшатли бомбаларни Украинага биринчи марта ташламоқда

Россия ушбу даҳшатли бомбаларни Украинага биринчи марта ташламоқда

Россия 120 кмгача масофага эга янги Гром-Э1 КАБ'ларидан фойдаланмоқда.

Telegraph маълумотига кўра, Россия Ҳарбий-ҳаво кучлари ўрнатилган ракета двигатели туфайли 100 километрдан ортиқ масофани учиб ўта оладиган янги 600 килограммлик бошқариладиган бомбаларни фаол қўллашни бошлади. Гром-Э1 бомбалари Су-30 ва Су-34 самолётларига Украинанинг аксарият ҳаво мудофаа тизимлари, шу жумладан AMRAAM ракеталари билан жиҳозланган F-16 қирувчиларининг етиб бориш доирасидан ташқарида қолиб, зарба бериш имконини бермоқда.

Гром-Э1 аллақачон Мирноград ва Херсондаги мактаб ва кўп қаватли уйга, шунингдек, Харковдаги тиббиёт муассасасига ҳужум қилиш учун ишлатилган. Ягона тасалли - бундай КАБ сони чекланган, Кремль ҳали оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўймаган.

Киритилди: 23:45 08.11.2024. Ўқилди: 14026 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!