Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россия уруш ва террорни тўхтатмоқчи эмаслигини кўрсатмоқда — Украина президенти

 Россия уруш ва террорни тўхтатмоқчи эмаслигини кўрсатмоқда — Украина президенти

Влaдимир Зеленский Россия ҳарбийлари 4 июлга ўтар кечаси "намойишкорона тарзда энг йирик ҳаво ҳужумлариданбири" амалга оширилганини айтди.

Украина президентининг маълум қилишича, Россия ҳужумда 550 та дрон ва ракетадан фойдаланган.

"Тунда бизнинг шаҳар ва ҳудудларимизда ҳаво ҳужуми хавфидан огоҳлантириш айнан Трамп ва Путин ўртасидаги телефон суҳбати ҳақида оммавий ахборот воситаларида хабар берилиши билан деярли бир вақтда бошланди. Россия яна бир бор уруш ва террорни тўхтатмоқчи эмаслигини кўрсатмоқда", — дея таъкидлади Зеленский.

Унинг сўзларига кўра, Россия зарбаларининг асосий нишони мамлакат пойтахти Киев бўлган. Шунингдек, Днепропетровск, Суми, Харков, Чернигов ва Киев вилоятлари ҳам зарба остида қолди. Ҳозирга қадар 23 киши жароҳатлангани маълум.

Киритилди: 14:53 04.07.2025. Ўқилди: 752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!