Россия ҳеч қандай ҳолатда Украинанинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймайди, деди Россия президенти Владимир Путин БРИКСга аъзо мамлакатлар етакчи оммавий ахборот воситалари раҳбарларининг саволларига жавоб берар экан.
Путин Украина томонидан ядровий қурол яратиш эҳтимоли ҳақидаги муҳокамаларни провокация деб атади ва бундай таҳдид Россия Федерациясининг тегишли реакциясини келтириб чиқаришига ваъда берди.
Путин шунингдек, бугунги кунда Украина учун ядровий қурол яратиш унчалик осон эмаслигини айтди.